Қўшработ туман ҳокимига матбуот котиб тайинланди
- 04.09.2019 14:05
- 802
- Самарқанд

Қўшработ туман ҳокими Ҳ.Оқбутаевнинг 2019 йил 22 августдаги фармойиши билан Мамадиёров Бобур Мамадиёрович Қўшработ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Қонунга биноан ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича туман ҳокимининг маслаҳатчиси мақомига эга бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, туман ҳокимининг ўринбосарига тенглаштирилади.