Қўшработда 150 ёшли тол “топилди”

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Қўшработ тумани инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туманнинг Оқчапсой маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Байрамсой” сойининг қирғоғидаги тол тахминан 150 ёш эканлиги айтилмоқда.

Ушбу тол дарахтини Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги қарори ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2020 йил 8 январдаги топшириғига асосан давлат муҳофазасига олиш белгиланган. Яъни, ёши 100 ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш ва уларни давлат табиат ёдгорликлари, деб қабул қилинган дарахтларни муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига киритиш юзасидан берилган топшириққа асосан ушбу тол дарахти туман ҳокимлиги ва давлат кадастри рўйхатига киритиш учун тақдим этилди.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.