Қўшработда автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди
- 29.06.2019 12:54
- 236
- Жиноят ва жазо

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 28 июнь куни ИИБ ТБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 18 июнь куни Намуна маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 33 ёшли Ш.Т. “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Интизор” номли автошохбекатида, Булоқбоши маҳалласида яшовчи, 29 ёшли С.Х. бошқарувидаги “Нексия” автомашинасига рухсатсиз ўтириб, автомашина салонидан 80 000 сўм пулини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эллик кило уни бор одам бой ҳисобланарди
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- Бугун, 14:35
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- Бугун, 14:34
- Хориж