Қўшработда боғча ходимлари бир-бирини “крушка” билан уриб жароҳат етказгани ҳақида видео тарқалди, ИИБ расмий муносабат билдирди
- 14.07.2022 09:54
- 511
- Самарқанд
Вилоят Ички ишлар бошқармасига кўра, шу йил 1 июль куни Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ч.А. ҳамда шу муассаса методисти Э.Г.лар ўртасидаги келишмовчилик натижасида жанжал юзага келган. Жанжал давомида Ч.А., Э.Г.нинг боши қисмига бокал билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
Қўшработ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа