Қозоғистон аҳолисига сув тошқинлари таҳдид солмоқда

Хабар қилинишича, мамлакатнинг етти вилоятида тошқин хавфи сақланиб қолмоқда.

Қўшни давлатнинг Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Илйин мамлакат ғарбидаги сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолаттга изоҳ бериб, "энг оғир вазият Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятларида" эканлигини қайд этган.

"Умуман олганда, шу кунгача 51 та уй сув остида қолган, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 45 та, Ақтўбе вилоятида эса 6 та уй сув остида қолган. 240 дан ортиқ одам эвакуация қилинди, 20 дан ортиғи вақтинчалик эвакуация пунктларига жойлаштирилди, қолганлари қариндошларига жўнатилган. Ҳозирда вазиятни кузатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. У ерга Оқтау ва Манғистау вилоятларидан қутқарувчиларни жўнатиб, гуруҳни янада кучайтирдик", деган сўзларини келтирмоқда khabar.kz/ru