Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сенатор Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тўхтатди

2020 йил 4 май куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси (МСК), сенат депутати Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тўхтатиш тўғрисидаги буйруқни эълон қилди.

Назарбоеванинг ваколатларини тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан бир неча кун илгари имзоланган эди. Ҳужжат имзолангандан сўнг давлат раҳбари ўз лавозимида кўрсатган фаолликлари учун сенатор Назарбоевага миннатдорчилик билдирди.

“Дариға Назарбоева – Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи. 2012 йилда ўтказилган парламент сайловларидан сўнг у депутат бўлган ва қўмита мажлисининг (Қозоғистон Республикаси парламентининг қуйи палатаси) ижтимоий ва маданий ривожланиш масалалари бўйича раҳбарлик лавозимига тайинланган.

2014 йилда Дариға Назарбоева бир овоздан мажлис вице-спикери, 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Қозоғистон Бош вазири ўринбосари лавозимига, 2016 йилда парламент сенати депутати, орадан уч йил ўтиб парламент сенатига раҳбар этиб сайланган”, дейилган “Газета.ру” нашри берган маълумотда.