Қозоғистон муҳожирларнинг мамлакатга кириши ва бўлиши қоидаларини ўзгартирди

Қозоғистон ҳукумати қарори билан муҳожирларнинг республикага кириши ва бўлиши, шунингдек, уларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Қарор матни сешанба куни Қозоғистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ахборот-ҳуқуқий тизимида эълон қилинган ва 2023 йил 27 январдан кучга киради.

Ҳужжат муҳожирларнинг Қозоғистонда бўлишнинг рухсат этилган муддатларини ўзгартирди.

Хусусан, визасиз муҳожирлар Қозоғистонда чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 кунгача, жами – 180 календарь кунлик ҳар бир даврда 90 кун бўлишлари мумкин бўлади.

Илгари Қозоғистонда визасиз келганлар учун мамлакат давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 180 календар кунга чеклов йўқ эди.