Қозоғистонда коронавирус билан кураш олиб бориш учун “Уч Т” усулидан фойдаланиш таклиф қилинди
- 01.07.2020 17:30
- 200
- COVID-19
“Айни вақтда коронавирусга қарши вакцина йўқлиги ва унга қарши жамоавий иммунитет ҳам шаклланмагани сабабли “Уч Т” усулидан фойдаланиш лозим”, деди олий иқтисодиёт мактаби соғлиқни сақлаш институти директори Лариса Попович РБК агентлиги билан бўлган суҳбатда.
Ушбу усулга қуйидагилар киради: трафик – яъни чегараларни ёпиш, тестинг – касалликнинг эртароқ олдини олиш учун кенг кўламли тест таҳлили ўтказиш, шунингдек, трейсинг – касалланганлар билан алоқада бўлганлар занжирини аниқлаш.
“Биз мазкур усулни татбиқ этишни ўргандик. Шу сабабли Қозоғистондаги касаллик хуружига қарши қўллашимиз зарур”, дея таъкидлади Попович.
29 июнь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев коронавирусга қарши курашиш Қозоғистон давлат комиссиясига мамлакатда қатъий карантин жорий этилиши тўғрисида таклиф ишлаб чиқилиши тўғрисида кўрсатма берган эди.