Қозоғистонда қурилаётган уйларнинг бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Tалғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий депaртaментининг маълумотига кўра, қотиллик факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши очилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳолда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор алоқа ўрнатган.

Шунингдек, бош консулхона марҳум Қ.Б.нинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.