Қозоғистонлик тадбиркорни 220 миллион сўмга чув туширган фуқаро ушланди
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йил сентябрь ойида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро, 35 ёшли Г.Д. чорва моллари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор, Қозоғистон фуқароси бўлган 44 ёшли Н.Е. билан 40 бош қора молларнинг ҳар бирини 6,5 миллион сўмдан сотиб олишга келишган.
Пулларини 10 декабрь кунига қадар бўлиб-бўлиб тўлаб беришга ваъда берган. Оқибатда хорижлик тадбиркорни алдаб, 40 бош қора молларни Қозоғистондан ўзининг уйига олиб келган. Ушбу қора молларни бозорда жами 220 миллион сўмга сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро Г.Д. жиноят иши бўйича ушбу модда билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.