Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам берилади

“Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–67-сон, 17.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 миллион сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

- Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга;

- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга;

- етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.

Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

2026 йил 1 мартга қадар Рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади, деб ёзяпти Ҳуқуқий ахборот.