Расман: Мактаб ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўқитилади
- 04.02.2024 10:42
- 115
- Таълим
Бу ҳақида президент қарори эълон қилинди. Энди ўқувчилар корейс, хитой, япон тилларини ҳам ўрганиши мумкин.
2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:
➖5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
➖10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
➖“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.
🔹2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.
🔹2024 йил якунигача умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.