Расман: Сердар Бердимуҳамедов Туркманистондаги президент сайловларида 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонди
- 15.03.2022 12:07
- 166
- Хориж
12 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Сердар Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоиз овозини тўплаб, Туркманистоннинг кейинги етти йилликдаги президенти этиб сайланди.
Сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган. Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси 19 март куни ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Туркманистон парламенти олий палатасининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов давлат бошқарувига ёшлар келишини, ўзи эса Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини Туркманистон тараққиётига сарфлашини таъкидлаган эди.
Теглар:
Туркманистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!