Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун ипотека кредитлари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-51-сонли фармонига асосан:

- банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат этилади.

Маълумот учун:

Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими Азамат Қосимовга кўра, 2023 йилнинг 5 ойи давомида Самарқанд вилоятида тижорат банклари томонидан 1 803 нафар фуқароларга 431,2 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Ушбу ажратилган ипотека кредитларнинг 37 фоизи яъни 673 нафарини хотин-қизлар, 63 фоизи яъни 1 130 нафарини эркаклар ташкил этади. Шунингдек, 483 нафар ёшларга 123,4 млрд. сўм ипотека кредитлари ажратилган.

⏺ Аҳолига ажратилган ипотека кредитлари 2017 йилга нисбатан 6 баробарга ошган.

  Ажратилган ипотека кредитларнинг:

➖ 1 317 нафар фуқароларга бирламчи уйлар сотиб олиш учун 304,4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган;

➖ 486 нафар фуқароларга иккиламчи уйлар сотиб олиш учун 126,8 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган.

  Ипотека кредитлари энг кўп ажратилган ҳудудлар.

1️. Самарқанд шаҳри - 223,4 млрд. сўм (858 нафар)

2️. Ургут тумани - 45,9 млрд. сўм (176 нафар)

3️. Жомбой тумани - 23,6 млрд. сўм (131 нафар).