Рекламани нотўғри ўрнатган банкка чора кўрилди

“Реклама тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ташқи реклама объектларини реклама жойининг паспорти бўлган ҳолларда ўрнатиш белгиланган.
Аммо Рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “ТенгеБанк” АТБ томонидан ташқи реклама ўрнатиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса-да Самарқанд банк хизматлари маркази биносига ташқи рекламалар ўрнатилганлиги аниқланди.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан иш қўзғатган ҳолда кўриб чиқилди ва иш якуни бўйича “Тенге Банк” АТБга қонун доирасида таъсир чоралари қўлланилди ҳамда келгусида “Реклама тўғрисида”ги қонун бузилишига йўл қўймалик тўғрисида кўрсатма берилди.
Шукрулло Шамсиев,
Ҳудудий бошқарма бош мутахассиси.