Россия ва Туркия президентлари музокаралари бошланди
- 29.09.2021 16:27
- 90
- Хориж
Сочида Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида музокаралар бошланди.
Аввал ўзаро юзма-юз суҳбат, кейин нонушта бўлиши режалаштирилган.
Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартиби, шунингдек, Сурия, Ливия, Афғонистон ва Кавказдаги вазиятни муҳокама қилиши маълум қилинган.
Август ойида Эрдўғон Путин билан Россиянинг С-400 зенит-ракеталарини етказиб бериш тафсилотларини муҳокама қилишни режалаштираётганини айтган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Янги лойиҳа — “Тамаддун тафаккури”
- Кеча, 09:43
- Жамият
Эзгу мақсадлар муштарак бўлган ташриф
- 22/03, 09:33
- Долзарб