Россия ва Япония кемаларининг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
- 26.05.2021 12:02
- 84
- Хориж
Япон денгизи ҳудудига яқин жойда Россиянинг "Амур" кемаси билан япон балиқ ови кемасининг тўқнашуви оқибатида оғир жароҳатланган уч экипаж аъзосининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, дея хабар берди Киодо ёнғин хавфсизлиги бўлими.
Бугун, 26 май куни, маҳаллий вақт билан соат 6:00 да Хоккайдо шаҳридаги Момбецу портидан 23 километр узоқликда Япониянинг "Дай-хати Хокко-мару" балиқ овлаш кемаси (бортида беш киши) қисқичбақа ови билан шуғулланган Россиянинг "Амур" кемаси билан (бортида 23 киши) тўқнашган. «Амур» экипажи томонидан Япония кемасида бўлган беш киши қутқарилган, улардан 3 нафари оғир аҳволда.
Тўқнашув ҳақида хабар "Амур"дан келган, маълумотларга кўра Япония кемаси ағдарилиб кетган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа