Россияда 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келган шахс қўлга олинди
- 18.10.2019 14:56
- 1475
- Хориж
ОАВда вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан содир бўлган зўрлаш тўғрисида хабар тарқалгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур масалани назоратга олди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 15 октябрь, сешанба куни Бош консул Фариддин Насриев Россия ИИВ Уфа шаҳри Бошқармасининг чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказига бориб, жабрланган қизнинг онаси ва унинг адвокати билан суҳбатлашди. Маҳаллий тергов органларига расмий мурожаат қилди.
Олинган маълумотларга кўра, ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган Россия фуқароси К.Т.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳамда қамоққа олиш чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Теглар:
безорилик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа