Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги мобил илова
- 27.01.2021 09:47
- 509
- Самарқанд
Россия Федерациясида чет эл ишчи кучининг етишмовчилиги сабабли Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг янги механизми жорий этилди.
«Қўлда бошқариш» тартибида ишлайдиган янги механизмга кўра, эндиликда қурилиш компаниялари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Россия Қурилиш вазирлигига мурожаат қилади.
Шу муносабат билан хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида қулай рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлаши учун «МИГРАНТ СЕРВИС» мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга бораётган фуқаролар вақтинча мобил иловадан фойдаланиши мақсадга мувофиқ эканлиги маълум қилди.
Мобил илованинг ўзбек тили версияси ҳам мавжуд.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ургутнинг Ширвоқ ота маҳалласида янги кутубхона очилди
- 15 дақиқа аввал
- Самарқанд
ХДПнинг “Энг намунали депутат”и аниқланди
- 31 дақиқа аввал
- Сиёсат
Илм-маърифат бор жойда тараққиёт бўлади
- 42 дақиқа аввал
- Самарқанд