Россияда ишсиз юрган Ўзбекистон фуқароларига 600 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда иш қидираётган юрдошларимизга мурожаат қилди.

Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қуйидаги йўналишлар бўйича 600 дан ортиқ бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилади.

Москва шаҳрида:

- ишлаб чиқариш ва офисларни тозалаш ишларига – 2 киши;

- тиббий ниқоб тикиш ишларига – 10 киши;

- ғишт териш ишларига – 8 киши.

Москва вилоятида:

- қадоқлаш ишларига – 20 киши.

Санкт-Петербург шаҳрида:

- тикувчилик ишларига – 5 киши;

- ҳайдовчиликка (такси) – 50 киши;

- супер маркетларда ишчи – чекланмаган.

Ленинград вилоятида:

- бино ва товарларни қўриқлаш ҳамда кунлик ишларга – 10 киши;

- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 10 киши.

Калининград вилоятида:

- кунлик ишларга – 20 киши.

Иркутск вилоятида:

- автомобиль кузовларини таъмирлаш ва кунлик ишчилар – 5 киши;

- ёғоч кесиш ва кунлик ишларга – 3 киши;

- сувоқ ва ғишт териш ишларига – 20 киши.

Улан-Удэ шаҳрида (Бурятия):

- Бетон қўйиш ва ғишт териш ишларига – 60 киши.

Татаристон Республикасида:

- ҳайдовчиликка – 4 киши.

Ханты-Мансийск автоном вилоятида:

- кунлик ишларга – 10 киши.

Киров вилоятида:

- станокда арралаш ва кунлик ишларга – 10 киши.

 Ростов-на-Дону шаҳрида:

- ғишт териш ва гипсокартон ишларига – 10 киши;

- тикувчилик ишларига – 5 киши.

Тюмень шаҳрида:

- ғишт териш ва кунлик ишларга – 10 киши.

Екатеринбург шаҳрида:

- ғишт териш ва бетон қўйиш ишларига – 10 киши.

Ярослав вилоятида:

- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 100 киши.

 Челябинск шаҳрида:

- товарларни ташиш ва жойлаштириш ишларига – 5 киши.

Самара шаҳрида:

- кунлик ишларга – 20 киши.

Красноярск шаҳрида:

- кунлик ишларга – 2 киши.

Бошқирдистон Республикасида:

- юк ташиш ва нон ёпиш ишларига – 10 киши.

Белгород вилоятида:

- ҳайвонларни сўйиш ишларига – 20 киши;

- газэлектропайвандлаш ва сантехника ишларига – 10 киши;

- слесарь, фаррошлик ва қурилиш ишларига – 5 киши.

 Старый Оскол шаҳрида:

- токарь – 10 киши.

Волгоград вилоятида:

- электропайвандлаш ишларига – 20 киши;

- қурилиш-монтаж ишларига – 10 киши.

Ушбу ҳудудларда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

☎️ +998 71 202 33 55