Россияда коронавирус инфекциясига чалинган беморларга мўлжалланган 140 минг ўринли ётоқ жойлар ташкил этилди

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

“Бугунги кунга келиб 140 мингдан ортиқ ётоқхоналар ташкил этилди. Бироқ бу ётоқ жойларнинг формати бошқача, жонлантириш бўлимларига нисбатан улар анча ортда қолади”, деди Мурашко РФ Давлат Думасида қилган чиқишида.

Тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, Россия Федерацияси бугунги кунга келиб коронавирус ҳолати қайд этилиши бўйича дунёда АҚШдан кейинги иккинчи ўринни банд этган. Мамлакатда жами 232243 (+10899) нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган.