Россияда оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
- 27.09.2022 10:11
- 52
- Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилишича, фуқаро Д.А. Россия Федерациясига 2019 йилнинг ноябрь ойида ишлаш учун бориб, Калининград шаҳрида қонуний равишда ишлаган. Аммо 2022 йил июль ойида иш вақтида эҳтиётсизлиги сабабли бахтсиз ҳодисага учраб, оғир тан жароҳати олган.
Натижада умуртқа суяги синган. Орттирилган жароҳати туфайли фуқаро меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган. Касаллик сабаб ишга лаёқатисиз бўлиб қолади ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ҳамда Бош консулхонага Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилади.
Фуқаронинг мурожаати ўрганилди ва Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди, “Uzbekistan аirways” компанияси ҳамкорлигида Калининград-Москва-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа