Россияга учган самолёт ортга мажбурий қайтмоқда

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилганини маълум қилди.

Шу муносабат билан, 2022 йил 24 февраль куни "Наманган – Краснодар" йўналиши бўйича HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.

Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эга экани айтилади.

“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилиши билдирилган.