Руҳий касалхонадан қочган бемор аёл ушланди

Миллий гвардия ходимлари руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган аёлни ушлаб, муассасага қайтарди.

Жорий йилнинг 27 май куни тахминан тонгги соат 04:10 да Қорақалпоғистон Республикаси Ақманғит блок-постида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари А.Рауажов ва Ф.Халбаев мақсадсиз юрган аёлни тўхтатиб, бундай вақтда нима сабабдан юрганлиги сўралганда, аёлнинг ўзини тутишидан руҳан соғломлигига шубҳа қилинади. Зудлик билан профилактика инспектори чақирилиб, вазиятга ойдинлик киритилади.

Аёл 1982 йилда туғилган У.А. эканлиги ва кўп йиллардан буён даволаниб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси руҳий касалликлар шифохонасидан қочганлиги аниқланган.

Миллий гвардия ахборот хизмати хабарига кўра, аёл касалхонага олиб бориб жойлаштирилган.