Саккиз ойда 47 та оила яраштирилди

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Самарқанд вилоятида 33 457 та никоҳ қайд этилди. Шундан 5 284 таси ёш оилалардир.

Январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 100 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 369 та хонадонда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида 505 та оила фарзандлари туғилганлиги қайд этилмаган ва 200 та оиладаги эр-хотин шаърий никоҳ асосида яшаб келаётганлиги аниқланди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 362 та боланинг туғилганлиги, 57 та оиланинг никоҳлари қонуний тартибда қайд қилиниб, эрнинг биринчи никоҳи бекор бўлмаган 8 та оилага ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Асосийси 47 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди.

ДХА Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.