“Samarkand Marathon” уч мингдан зиёд кишини бирлаштирди
- 06.11.2022 10:14
- 111
- Самарқанд
Бугун, 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Samarkand Marathon” халқаро хайрия югуриш марафони бошланди.
Марафонда 40 га яқин давлатдан 3305 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Халқаро пойгада иштирокчилар 2,10, 21 ва 42 километр масофаларни босиб ўтади.
Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Умаров сўзга чиқиб, ушбу халқаро хайрия марафони йил сайин оммалашиб бораётганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.
Шундан сўнг "Регистон" майдонида мусобақанинг 2 километрга югуриш баҳслари старт олди.
Марафон давом этмоқда.
Теглар:
«Samarkand Half Marathon»