Самарқанд аэропорти бир кунда 3 та чартер рейсни кутиб олди

Самарқанд халқаро аэропорти 18 август куни 3 та чартер парвозини кутиб олди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Қозондан битта ва Санкт Петербургдан 2 та чартер парвозлари орқали Ўзбекистонга жами 538 нафар ватандошлар Самарқанд халқаро аэропортига хавфсиз келтирилди.

Аэропорт ходимлари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатишда пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар қўлланилди.

Республика махсус комиссияси белгилаган тартиб-қоидаларга асосан барча фуқаро карантин ҳудудига олиб кетилди, дейилади хабарда.