Самарқанд кўчаларида мобиль радарлар ўрнатилган 5 та автомашина ҳаракати йўлга қўйилди
- 05.01.2022 14:45
- 634
- Самарқанд
Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига хизматда фойдаланиш учун 5 дона мобиль радарлар билан жиҳозланган махсус “Кобальт” русумли автомашиналари ажратилган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, мобиль радарлар ЙҲХБ томонидан белгиланган йўл ҳудудларида хизмат олиб боради.
Қўшимча кўрсатмаларга асосан вақти-вақти билан йўл ҳудудларида мобиль радар ўрнатилган автомашиналар жойлашуви ўзгариб туради.
Ушбу радарлар асосан вилоятнинг энг кўп йўл транспорт ҳодисалари содир бўладиган ҳудудлари (“авария ўчоқлари”) да, ҳайдовчиларни тезлик меъёрларига риоя қилишларини назорат қилади.
Теглар:
фоторадар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа