Самарқанд шаҳри кунига бағишланган сайил бошланди

Фахрий қоровул саф тортиб, ҳарбий оркестр жўрлигидаги мусиқа садолари остида вилоят ва шаҳар жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ҳамда ижодкор жамоалар Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Университет хиёбони, вилоят мусиқали драма театри ҳудудларида мактабгача таълим, вилоят халқ таълими, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари, ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан кўргазмалар намойиш қилинмоқда.