Самарқанд шаҳрида иккита боғча биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд шаҳрининг Зарафшон ва Чилустун маҳаллаларидаги 7- ҳамда 14-мактабгача таълим ташкилотлари учун янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди.
Замон талаблари даражасида барпо этилган 7-МТТ биноси 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 2 миллиард 595 миллион 348 минг сўм маблағ сарфланди.
Чилустун маҳалласидаги 14-МТТ эса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 3 миллиард 991 миллион 100 минг сўмлик ишлар бажарилди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.