Апелляция инстанциясида 7 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинди
2025 йилнинг 9 ойи давомида вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан одил судловни амалга ошириш, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, вилоят судининг апелляция инстанциясида жами 412 нафар шахсга нисбатан 319 та иш кўриб тамомланган. Шундан 308 нафар шахсга нисбатан 232 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 78 нафар шахсга нисбатан 58 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган, 13 нафар шахсга нисбатан 7 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган.
Шу даврда кассация инстанциясида жами 425 нафар шахсга нисбатан 384 та иш кўриб тамомланган. Шундан 319 нафар шахсга нисбатан 292 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 77 нафар шахсга нисбатан 69 та иш бўйича чиқарилган
суд қарорлари ўзгартирилган, 15 нафар шахсга нисбатан
9 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган.
Шунингдек, тафтиш инстанциясида 345 нафар шахсга нисбатан 318 та иш кўриб тамомланган бўлиб, 298 нафар шахсга нисбатан
272 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. 30 нафар шахсга нисбатан 29 та иш бўйича суд қарорлари ўзгартирилган, 3 нафар шахсга нисбатан 3 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган.
Ички ишлар органлари пробация хизмати тақдимномалари асосида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, ўзига тегишли хулоса чиқарган, жазони ўташ даврида тузалиш йўлига қатъий ўтиб, тартиб-интизомга риоя қилган 2755 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди. 852 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
Жазони ижро этиш манзил колонияларидаги 889 нафар шахс тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли ёки жазо енгилроғига алмаштирилиб, қамоқдан озод қилинди.
Шу билан бирга, давлат томонидан кўрсатилган инсонпарварликни тўғри тушунмай, белгиланган тартибларни бузганлиги учун 455 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар оғирроғига алмаштирилди. Жазони ижро этиш манзил колониясининг ички тартиб-қоидаларини бузган 31 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроғига алмаштирилиб, ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларига юборилди.
Ҳисобот даврида вилоят судларига 1943 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида илтимосномалар келиб тушган бўлиб, 1910 таси қаноатлантирилди. 101 нафар шахга нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномаларнинг 1 таси рад қилинди.
Вилоят судлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан 2734 та хусусий ажримлар чиқарилди ҳамда муҳокама қилиш учун тегишли корхона, муассаса ва ташкилотга юборилди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 9 ойда судларга 52316 нафар шахсга нисбатан 43539 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар биринчи инстанцияга келиб тушган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,7 фоиз кўпайган.
Тамомланган маъмурий ишлардан 32452 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилиб, 25615 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси, 95 нафар шахсга нисбатан махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 6699 нафар шахсга нисбатан маъмурий
қамоқ жазоси ва 42 нафар шахсга маъмурий депортация ҳамда 1 нафар шахсга ашёни мусодара қилиш жазоси тайинланган.
2025 йилнинг 9 ойи давомида апелляция инстанциясида жами
367 нафар шахсга нисбатан 312 та, кассация инстанциясида жами
576 нафар шахсга нисбатан 535 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган.
Вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 2025 йилнинг
9 ойи давомида кўрилган маъмурий ишлари бўйича жами 63 млрд сўмдан ортиқ жарима жазоси тайинланган. Шундан 30 млрд. сўмдан кўпроқ жарима жазоси ихтиёрий равишда тўланган.
Толиб Бойзоқов,
вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси.