Самарқанд шаҳрида “Некcия-3” автомобилига ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди, бир киши ҳалок бўлган

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, бугун, 25 февраль куни соат 11:30 да Самарқанд шаҳри Мирзо Бедил кўчасида жойлашган “Камалакʼʼ МЧЖ автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Некcия-3” машинаси газ баллонига сиқилган газ (метан) қуйиш вақтида газ баллонда ёрилиши юзага келган.

Ҳодиса оқибатида шохобчада ишловчи 1980 йилда туғилган фуқаро М.З. воқеа жойида ҳалок бўлган. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилинган.