Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус йўналиши йўлга қўйилади
- 24.12.2020 21:15
- 680
- Самарқанд

Самарқанд шаҳрида йўловчиларга замонавий, сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан 100 та юмшоқ ўриндиқли, совутгичли ва пандусли замонавий автобуслар олиб келиниши режалаштирилган.
- Шаҳардаги “Ҳазора” ва “Сиёб” автошоҳбекатларини боғловчи янги автобус йўналиши йўлга қўйилиши ҳам мўлжалланган, - дейди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Қоржовов. – Бу йўналишда Хитойдан келтириладиган замонавий 16 метрлик тезюрар автобуслар ҳаракатланади. Улар учун махсус йўл қурилади ва бу йўлдан фақат шу автобусларгина ҳаракатланади. Йўналиш 2021 йил Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шаҳримизда янги йўл қурилса, яна йўл кенгайтирилиши учун бино ва иншоотлар бузилиши, “снос”га тушар эканда, деган савол туғилиши мумкин. Йўқ, фақат шу йўналишдаги марказий кўчаларнинг ўртасидан худди трамвайдек автобуслар ҳаракатланиши учун йўллар реконструкция қилинади.
Матбуот уйида вилоят транспорт бошқармаси мутасаддилари билан ўтказилган анжуманда шу ҳақда айтилди.
Шунингдек, анжуманда жамоат транспорти хизматларини кўрсатишдаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ҳам маълумотлар берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Брюсселдан Самарқандгача
- Кеча, 19:05
- Сиёсат
Огоҳ бўлинг, сув тугаб бормоқда!
- 05/04, 19:05
- Жамият
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- 05/04, 15:37
- Мутолаа