Самарқанд шаҳрида трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш, тозалаш ва ювиш цехлари қурилади
- 19.01.2020 16:50
- 250
- Самарқанд
2020 йил Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган бу ишга 7 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилади.
Дастур доирасида, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги реабилитация марказида маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қабулхонаси қурилиши режалаштирилган.
Ушбу қурилиш 2 миллиард 940 миллион маблағ ҳисобига амалга оширилади.
«Қийқим меъмор» хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 4 миллиард 50 миллион сўм бўлган Нуробод туман ички ишлар бўлимига маҳбусларни вақтинчалик сақлаш биносини қуриши ҳам кўзда тутилмоқда.
Нурободда, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги депоси бино ва иншоотлари қурилади. Ушбу бунёдкорлик учун 4,8 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Теглар:
трамвай йўли