Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиникасида кўкрак бези саратонини илк босқичда аниқлаш мумкин
Мазкур поликлиникага вилоятда ягона бўлган маммография ускунаси 1,4 миллиард сўмга келтирилган бўлиб у орқали кўкрак саратонини илк босқичда аниқлаш мумкин.
Бу ҳақда айни пайтда вилоят Матбуот уйида Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Аҳмаджон Бобожонов иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида таъкидланди.
Маълумот учун: Онкологик касалликлар, жумладан, кўкрак бези саратони қанчалик эрта аниқланса уни даволаш имкони шунчалик ортади.