Самарқанд шаҳридаги бир қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши маълум қилинди
- 17.12.2023 14:58
- 163
- Самарқанд
"Жорий йил 19 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар "Л-Афросиёб" 110 кВ ҳаво электр узатиш тармоғида ҳамда "Кимёгар" подстанциясида 35 кВ тармоқни "L-SS" тармоғига улаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу сабабли кўрсатилган вақт оралиғида Самарқанд шаҳридаги Аҳмад Яссавий, Дўкчиён, Хўжа Абду Дарун, Бўзи, Навбоғчиён, Кўл, Бўстон, Гулистон, Хўжа Ғулом, Бекҳо маҳаллаларида, СамДАҚИ биноси, Самарқанд компютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи, Кимёгарлар қўрғонидаги Маданият, Шукрона, Нурли Келажак, Нурафшон, Дарғом, Кимёгарлар, Чорбоғ, Мирзотўп маҳаллаларида, Нурафшон концерт зали, Мономарказ,10-оилавий поликлиника, (Асаб касалликлари шифохонаси), ташкилотлар, боғчалар, мактаблар, сув иншоотлари, барча тадбиркорлик субъектларида электр таъминотида узилишлар бўлади", дея хабар бермоқда "Ҳудудий электр тармоқлари" вилоят филиали.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Кеча, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Кеча, 15:11
- Мутолаа