Самарқанд шаҳридаги хонадонлардан бирида 10 000 АҚШ долларига тенг тилла тақинчоқлар ўғирланди
- 04.01.2022 16:18
- 379
- Жиноят ва жазо
Воқеа шу йилнинг 1 январь куни содир бўлган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчасидаги хонадонлардан бирида яшовчи фуқаро уйидан тилла тақинчоқлар ўғирлаб кетилгани ҳақда ИИБга ариза берган.
Маълум бўлишича, ўғри калит танлаш йўли билан хонадон эшигини очиб кирган. Баҳоси 10 000 АҚШ долларига тенг тилла тақинчоқлар ва 300 минг сўм пулни олиб кетган.
Самарқанд шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ўғри Самарқанд тумани Қозиариқ маҳалласида яшовчи фуқаро экани аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Теглар:
ўғирлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!