Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида "Билимлар фестивали" бўлиб ўтмоқда
- 15.05.2019 11:23
- 253
- Самарқанд

Фестивалда "Билимлар беллашуви"нинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган 399 нафар 7 ва 8-синф ўқувчилари тақдирланади. Йигит-қизларга вилоят халқ таълими бошқармасининг сертификати ва китоблари топширилмоқда. Шунингдек, ғолиб бўлган ёшлар 10 кунлик ёзги оромгоҳларга имтиёзли равишда жўнатилади.
Билимли ўқувчиларга тантанали концерт дастури ҳам намойиш этилади.