Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
Абу-Даби тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида “Чўпон-ота” ва “Мулён” сув иншоотларида реконструкция қилинган ускуна ҳамда тизимларни ишга тушириш мақсадида:
2026 йил 23 июнь куни
соат 20:00 дан
2026 йил 25 июнь куни
соат 20:00 гача
қуйидаги ҳудудларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Трикотаж фабрикаси атрофи:
Қўштамғали, Жўйисой, Конигил, Қозиариқ, Давлатшоҳ Самарқандий, Огаҳий, Шарқ тонги, Сарбадорлар, Шаҳрибод, Қўшбаққоли, Сарбон, Ибн Сино, Абдураҳмон Жомий, Фидойилар.
Регистон ҳудуди:
Боғи Феруза, Ёминий, Зоминий, Ургутий, Регистон, Шарқ, Дари Занжир, Имоми Восей, Хўжа Зудмурод, Даҳбедий, Халқобод, Эски Қаландархона, Кулоллар, Қўшҳовуз, Кўк Масжид, Иброҳим хўжа, Сўзангарон, Устозлар.
Садриддин Айний кўчаси атрофи:
Чармгари, Хўжа Абдудорун, Ражабамин, Боғи Сафед, Садриддин Айний, Мулиён, Мулиён Поён, Ғафур Ғулом, Қўшчинор, Чашма, Абдулла Қаҳҳор, Хўжа Аҳрор Валий, Намозгоҳ.
Улуғбек расадхонаси ҳудуди:
Гала Осиё, Боғибаланд, Боғимайдон, Хўжа Диниёр, Қир, Зарафшон, Геология, Чилстун, Юксалиш, Жойичуқур, Расадхона, Қўрғонча.
Гулобод кўчаси атрофи:
Бирдамлик, Қовола, Боғи Мирзо, Фурқат, Бунёдкор, Мароқанд, Девори Кўндаланг, Дукчиён, Масжиди Қўнғироқдор, Аҳмад Яссавий, Лолазор, Мирзо Улуғбек, Навбоғчиён, Кўл, Бўстон, Бекхо, Тадбиркорлар, Ҳамид Олимжон.
Буюк Ипак йўли кўчаси атрофи:
Илғор, Бешчинор, Баҳор, Тожмаҳал, Зулфия, Истиқлол, Токзор, Семурғ, Илмобод, Дамариқ, Ал-Хоразмий, Теракзор, Қарши йўли, Беклар, Найман.
Сартепо массиви:
Саттапо, Янги Қўрғон, Гулистон, Заргартепа, Ботир Зокиров, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Хўжасоат, Қуйи Хўжасоат.
Суғдиёна ҳудуди:
Суғдиёна, Маъшал, Ал-Бухорий, Нодирабегим, Увайсий.
Амир Темур кўчаси атрофи:
Амир Темур, Ўрикзор, А. Авлоний, Шодлик, Марҳабо, Мирзо Бедил, Саховат.
Шаҳар маркази ҳудуди:
Лоҳутий, Анҳор, Бирлик, Мустақиллик, Алишер Навоий, Навбаҳор, Гулбаҳор, Севали ота, Ўзбекистон, Оқ Сарой, Мотрид, Кўк Сарой, Янги Хайрабод, Ғиёсиддин Жамшид, Мир Саид Барака ҳамда ушбу маҳалла ва кўчаларга туташ ҳудудларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Самарқанд сув таъминоти” АЖ Самарқанд шаҳар филиали юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ҳамда аҳоли, ташкилот ва муассасалардан ичимлик сувини олдиндан захиралаб қўйишларини сўрайди.
Шунингдек, сув таъминоти узилган ҳудудларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.
Мурожаат учун: 55-707-18-21