Самарқанд тумани Юқори Туркман маҳалласидаги хонадонлардан бирида 2 кишининг жасади топилган

Ҳолатни батафсил ўрганиш учун туман ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Дастлабки тахминларга кўра, фуқаролар эҳтиётсизлик оқибатида табиий газдан фойдаланиб, этиологик заҳарланишдан вафот этгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолатни ўрганиш учун туман комиссияси тузилган. Комиссия томонидан бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолати бўйича ўзгаришларни қайд этиш, табиий газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозларнинг тури, русуми, маркаси, уларнинг жойлашув ўрни ва техник ҳолатини аниқлаш, дудбўрон ва шамоллатиш каналларининг лойиҳа ҳужжатларига, белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш, бахтсиз ҳодиса гувоҳлари билан суҳбат олиб бориш кабилар кўзда тутилган.