Самарқанд туманида “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари сайёр қабул ўтказади

2019 йил 6 декабрь куни “Ўзархив” агентлиги бош директори ўринбосари Дилдора Кучарова Самарқанд тумани давлат архивида сайёр қабул ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, ИТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти томонидан 2019 йил 5 июлда тасдиқланган “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги раҳбариятининг 2019 йил II ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилиш жадвали”га мувофиқ ўтказилаётган тадбир соат 10:30 да бошланади.

Мўлжал: Самарқанд тумани, Гулобод қўрғони.

Маълумот учун телефон: (0366) 612-51-50.