Самарқанд вилоят адлия бошқармасида “Меҳр улаш” қон топшириш хайрия акцияси ташкил этилди
- 14.09.2021 16:18
- 55
- Саломатлик
Адлия вазирлиги ташаббуси билан старт берилган “Меҳр улаш” қон топшириш хайрия акцияси Самарқанд вилоят адлия бошқармасида ҳам ташкил этилди.
Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг маълумотига кўра, пандемия даврида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди.
Донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, шу билан бирга олий қаҳрамонликдир.
Вилоят адлия бошқармаси, Нотариал Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда юридик техникумнинг кўнгилли ходимлари ҳам ушбу хайрли ишга қўл уриб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этиш мақсадида “Меҳр улаш” хайрия қон топшириш акциясида иштирок этиб, қон топширишди.
Акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа