Самарқанд вилоят прокуратурасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти очилди

Самарқанд вилоят прокуратурасида бугунги кунда 100 нафарга яқин 30 ёшгача бўлган ёшлар фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш орқали вилоят прокуратураси ва бу орқали туман (шаҳар) прокуратура органларида фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлган ёшларнинг манфаатига хизмат қиладиган турли кўрик-танловлар, акциялар ҳамда маданий,кўнгилочар тадбирлар ташкил этишдан иборат.
Шу муносабат билан бугун вилоят прокуратурасида ўтказилган таъсис йиғилишида сўз юритган вилоят прокурорининг ўринбосари Астонов Самандар Мустафоқулович томонидан ушбу жихатлар тўғрисида алоҳида таъкидланди.
Самарқанд вилоят прокуратураси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва мазкур Меморандумдан келиб чиқиб келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар хақида гапирди.
Хусусан, “Ёшлар маркази” биносида “Прокурор хонаси”ни ташкил этиладиган бўлди ва бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишдан иборат эканлиги, шунингдек, ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида вилоятда илк маротаба “Ёш ҳуқуқшунослар форуми”, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган болалар ўртасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича тегишли йўналишларда кўрик-танловлар, “Ёшлар ва қонун” кўрик-танловлари, “Менинг ҳуқуқим” мавзусидаги теледастурлар, “Прокурор ва ёшлар” учрашувларини график асосида ташкил этилишига мазкур Меморандум асос бўлиб хизмат қилиши ҳамда ёшларга прокуратура органларининг эшиги ҳар доим очиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.
Вилоят прокуратураси ходимлари тавсиясига биноан номзодлар орасидан вилоят прокуратурасининг терговчиси Хамдамов Зафар Алишерович бошланғич ташкилот етакчилигига сайланди.