Самарқанд вилояти Кенгашининг 84-сессияси 12 апрель куни ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 5 апрелдаги “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, саксон тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорда маълум қилди.
Унга кўра, Кенгашнинг саксон тўртинчи сессияси 2023 йил 12 апрель куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Х.Умаровнинг 2023 йил I чорак давомида вилоятда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар, жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи;
- болалар масалалари бўйича вилоят комиссиясининг фаолияти юзасидан вилоят ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Ш.Қувватовнинг ҳисоботи;
- Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан бошқарма бошлиғи С.Жабборовнинг ҳисоботи;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;
- кичик ва ёшлар саноат зонаси ҳудудларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
- 2023 йил I чорак якунлари бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши натижаларини тасдиқлаш тўғрисида.