Самарқанд вилояти Кенгашининг 88-сессияси 14 июлда ўтказилади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 7 июлда қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, саксон саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида белгилади.

Қарорга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг саксон саккизинчи сессияси 2023 йил 14 июль куни чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) минтақавий вакили Д.Ҳусановнинг 2022 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахборот тўғрисида;

- вилоятда “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича “Йўл хариталари” ва “Ёшлар бандлик дастурлари” бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаевнинг ахбороти;

- вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Самарқанд вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ахбороти тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил иккинчи яримйиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида;

- Самарқанд вилоятида 2023-2024 йилларда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш бўйича манзилли рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида;

- 2023 йил иккинчи чорак якуни бўйича тасдиқланган раҳбар ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилиши натижаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- “Фахрий мураббий” орденига номзодларни танлаб олиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича Самарқанд вилояти танлов комиссияси томонидан тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида;

- бошқа масалалар.