Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси 23 декабрда ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг бугун, 16 декабрда қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, етмиш саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг етмиш саккизинчи сессияси 2022 йил 23 декабрь куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилади:
- вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Шукуровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ҳисоботи ҳақида;
- вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиевнинг вилоятда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2022 йил 5 майдаги “Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилиш баёни ижроси юзасидан ҳисоботи ҳақида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- “Uzbekistan Digital Inclusion” лойиҳаси концепциясини кўриб чиқиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг низомини тасдиқлаш тўғрисида;
- Самарқанд вилояти Булунғур, Нуробод, Паст Дарғом ва Пахтачи туманларининг айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлаш ҳақида;
- бошқа масалалар.