Самарқанд вилоятининг 9 та шаҳар-туманлари ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди

28 мартдан 1 апрелга қадар Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоятнинг 9 та шаҳар-туманлари ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, тадбирлар давомида:

– 3 дона ов қуроли;
– 4 дона пневматик милтиқ;
– 2 дона ПР-73 резина таёқ (дубинка);
– 27 дона бита;
– 1 дона электрошок;
– 22 дона тақиқланган диний мазмундаги адабиётлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
– 120 дона тақиқланган диний мазмундаги варақалар ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олингани айтилмоқда.

Шунингдек:
– 7 та гиёҳванлик воситаларининг (20 грамм “марихуана”, 0,13 гр “Героин”, 1 гугурт қитисида марихуана уруғи, 14 дона “Регопен” ва 21 дона “Лирика”) ноқонуний муомаласи;

– 6 та қўлбола усулда ясалган Жувоз (800 кг ёғ, 150 кг чигит) ноқонуний муомаласи;
– 2 дона тош майдалашга мўлжалланган ускуна (тегирмон);

– 5 қоп руда тошлари; (ҳар бири 40 кгдан 4 қопи майдаланган тош зарралари) аниқланган.

– 4 нафар қидирувдаги шахслар ушланган;

– 32 нафар шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олинган.