“Самарқанд” халқаро аэропортида хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди
- 23.05.2022 18:25
- 120
- Самарқанд
Самарқанд вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали нақд кўринишдаги хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқиб кетилиши тўхтатиб қолинди.
Ўтказилган тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи 1987 йилда туғилган Д.Р. 4 нафар маҳаллий фуқаро ёрдамида “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали декларацияда кўрсатилмаган 22500 АҚШ доллари ва 100 минг рубль пулларни хорижга олиб чиқишга уринганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди ва экспертизага юборилди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!