Самарқанд ёшлар форуми нимаси билан эсда қоларли бўляпти?

Шу кунларда вилоятимизда “Самарқанд ёшлар форуми – 2021” ҳафталиги доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги "Нурафшон" маданият саройида бўлиб ўтган тадбир “Бир мақсадда бирлашайлик” шиори остида ўтказилди.
- Кимёгарлар қўрғонида турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаб келмоқда, - дейди шаҳардаги 58-мактаб директори Барно Бойқобилова. – Бугун ташкил этилган маданий-маърифий тадбир кўп миллатли ва турли ёшдаги йигит-қизларни бир мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қиляпти.
Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, ҳарбийлар иштирок этиб, ёшларга мақсад ва муваффақиятга эришиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида гапириб берди.
“Самарқанд ёшлар форуми – 2021” ҳафталиги доирасида Оқдарё ва Нуробод туманларида ҳам маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Ургут туманининг энг чекка ҳудуди - Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида улоқ кўпкари мусобақаси ўтказилди.
Аслиддин Мустафоев.