Самарқандда 1000 ўринли карантин зонасига янги газ тармоғи тортилмоқда

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалининг Қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан Самарқанд туманида  СОVID-19 коронавирус пандемиясига учраган беморларни даволаш мақсадида қурилаётган 1000 ўринга мўлжалланган карантин зонасини газлаштириш учун узунлиги 4 км бўлган янги газ тармоғи тортилмоқда. Айни кунларда объектнинг 2,8 кмда монтаж ишлари якунланган. Қурилиш-монтаж ишларига 10 дан ортиқ ишчи ходимлар жалб этилган.

 Коронавирус пандемияси боис карантин эълон қилинганига қарамай, “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалининг Қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан режага кўра, қатор  ишлар амалга оширилмоқда. Бошқарма бошлиғи Акмал Янгибоевнинг айтишича, Нарпай туманида “Тепа” кичик саноат зонасида узунлиги 8,5 км газ тармоғининг қурилиш монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ҳудудларда фойдаланишда бўлмаган 17,9 км газ қувурларининг демонтаж ишлари якунланди.

Айни кунларда  Каттақўрғон туманининг Жавлон маҳалласидан Кадан масканигача бўлган юқори босимли 9 километрли газ қувурининг 7,2 километри мукаммал таъмирдан чақарилди.

“Hududgaz Samarqand” газ

таьминоти филиали матбуот хизмати.